


| Nashriyotning 2012 yil nashr rejasi |
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриётининг 2012 йил нашр режаси.
Нашриёт ўтган давр мобайнида 12 жилдли “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”ни, 5 жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”ни, Имом Бухорийнинг аввал 4 жилдда, сўнгра икки китобда “Ҳадислар”ини, бир жилдли “Ислом” энциклопедиясини, шунингдек, илм-фаннинг турли тармоқларига доир 100 дан зиёд соҳа энциклопедиялари, кўп тилли луғатлар ва маълумотномалар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, плакатлар, болалар учун бадиий китоблар нашр этди. Нашриётнинг кўп китоблари, хусусан универсал миллий энциклопедия аллақачон халқимизнинг маънавий мулкига айланди. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриётининг бир нечта китоблари халқаро танловларда нуфузли мукофот ва дипломларга сазовор бўлган. 2009 йил “Энг яхши китоб” биринчи Республика кўрик танловида 5 жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” бош мукофот, 2010 йил иккинчи Республика кўрик танловида “Ахлоқи мухсиний” биринчи даражали диплом, “Тошкент” энциклопедияси иккинчи даражали диплом билан тақдирланди. Нашриётнинг 2012 йил нашр режасини тузишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 апрелдаги “2010–2015 йилларда болалар ва ўсмирларни маънавий камол топтиришга йўналтирилган ноширлик маҳсулотларни нашр этиш дастури тўғрисида”ги 75-сонли, 2010 йил 7 октябрдаги “2010–2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб этиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 222-сонли қарорлари эътиборга олинди. Нашриёт 2012 йилда жами 58 номда, 1402,23 нашриёт ҳисоб табоғи (835,98 босма табоғи) даги ҳажмда 2,2 млн.дан ортиқ нусхада маҳсулот чиқаришни кўзда тутган.
I. ЭНЦИКЛОПЕДИЯ, ЛУҒАТ ВА МАЪЛУМОТНОМАЛАР 1. Жамоа. РУСЧА-ЎЗБЕКЧА ЛУҒАТ, 2 жилдли, 1-жилд, кирилл алифбосида, 160 н.ҳ.т. (50,5 б.т.), 5000 нусха.
Икки жилдли катта ҳажмдаги Русча-ўзбекча луғат нашриётимизда сўнгги бор 1983–1984 йилларда нашр этилган эди. Албатта, бу нашр шу турдаги луғатлар ичида ўз даврида энг мукаммали ҳисобланган. Ўтган йиллар мобайнида рус тилида ҳам, ўзбек тилида ҳам катта ўзгаришлар рўй берди, адабий ва илмий тилда янги-янги сўзлар пайдо бўлди. Бундан ташқари ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши муносабати билан сўзлар таржимаси ва изоҳида ҳам янгича ёндашув юзага келди. Шуларни ҳисобга олиб нашриёт Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институти билан ҳамкорликда луғатнинг ҳозирги кун талабига жавоб берадиган янги нашрини тайёрлади. Луғатнинг 1-жилди А–О ҳарфлари билан бошланувчи сўзларни ўз ичига олади. Луғат кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган. 2. Жамоа. РУСЧА-ЎЗБЕКЧА ЛУҒАТ, 2 жилдли, 2-жилд, кирилл алифбосида, 160 н.ҳ.т. (50,0 б.т.), 5000 нусха. Икки жилдли катта ҳажмдаги Русча-ўзбекча луғат нашриётимизда сўнгги бор 1983–1984 йилларда нашр этилган эди. Албатта, бу нашр шу турдаги луғатлар ичида ўз даврида энг мукаммали ҳисобланган. Ўтган йиллар мобайнида рус тилида ҳам, ўзбек тилида ҳам катта ўзгаришлар рўй берди, адабий ва илмий тилда янги-янги сўзлар пайдо бўлди. Бундан ташқари ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши муносабати билан сўзлар таржимаси ва изоҳида янгича ёндашув юзага келди. Шуларни ҳисобга олиб нашриёт Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институти билан ҳамкорликда луғатнинг ҳозирги кун талабига жавоб берадиган янги нашрини тайёрлади. 2-жилд П–Я ҳарфлари билан бошланувчи сўзларни ўз ичига олади. Луғат кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
3. Жамоа. АРАБЧА-ЎЗБЕКЧА ЛУҒАТ, араб-кирилл ёзувида, 180,0 н.ҳ.т. (70,0 б.т.), 5000 нусха.
Маълумки, ўзбек халқининг араб тилига қизиқиши ўзбек тилининг араб тили билан асрлар мобайнида уйғун ривожланганлиги, ўзбек тилида кўплаб араб сўзларининг мавжудлиги, қолаверса, ўзбек халқининг катта маданий ва илмий мероси араб тилида битилгани, шунингдек, аҳолининг ислом динига бўлган эътибори билан ўзига хос аҳамият касб этади. Бу талабни қондириш мақсадида шу пайтгача икки тил луғати нашри бўйича бир мунча ишлар қилинган. Мазкур луғат бевосита араб тилидаги энг мўътабар луғатлардан фойдаланиб тузилганлиги, ниҳоятда кенг қамровлиги, араб луғатшунослиги меъёрларига риоя этилганлиги билан олдингиларидан кескин фарқ қилади. Луғатда 60 мингдан зиёд сўз мавжуд. Уни тайёрлашда таниқли ўзбек арабшунослари иштирок этишди. 4. Жамоа. ЎЗБЕКЧА-РУСЧА ЛУҒАТ (УЗБЕКСКО-РУССКИЙ СЛОВАРЬ), кирилл алифбосида, 124,0 н.ҳ.т. (45,0 б.т.), 5000 нусха.
Мазкур луғат Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институти томонидан тайёрланиб, 1988 йилда нашр этилган бир жилдлик китоб асосида юзага келди. Луғат босилиб чиққандан буён ўтган қарийб чорак аср мобайнида шубҳасиз, ўзбек тилининг луғат таркибида турли ўзгаришлар рўй берди, қатор янги сўзлар, термин ва атамалар вужудга кеди. Ўзбекистон мустақиллиги туфайли кўп байналмилал сўзларнинг ўрнини ўзбекча муқобиллари эгаллади, сўз маънолари кенгайди, айримлари эскириб истеъмолдан чиқди ёки бошқа сўзлар билан алмашинди. Янги нашрда мана шуларнинг ҳаммаси эътиборга олинди. Кўп ўринларда матнга аниқлик киритилди, янги маънолар мисоллар ҳисобига бойитилди. Луғатга 50 мингдан зиёд сўз ва ибора киритилган. Луғат охирида ўзбек тили ҳақида грамматик маълумотнома илова этилган. 5. РУСЧА-ЎЗБЕКЧА СЎЗЛАШГИЧ, кирилл (русча қисми) ва лотин алифбосида, 20,0 н.ҳ.т. (15,0 б.т.), 3000 нусха.
“Сўзлашгич” муайян мавзуга бағишланган русча ибора ва унинг ўзбек тилидаги ифодасидан иборат. Унга қисқача русча-ўзбекча луғат ҳам илова этилган. “Сўзлашгич”дан фойдаланган ўзбек ўқувчиси ўрганилаётган тил (рус тили)да ўз фикрлари, истак ва мулоҳазаларини ифодалай олиши мумкин. Китоб рус тилини кенгроқ миқёсда ўрганишга интилган ўқувчи учун дастлабки қадамлардан бўлиб, бу унга муайян соҳадаги бошқа қўлланмалар (дарсликлар, ўқиш китоблари ва ҳ.к) дан самарали фойдаланиш имконини беради. 6. Ш.Раҳматуллаев, ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ФРАЗЕОЛОГИК ЛУҒАТИ, лотин алифбосида, 30,0 н.ҳ.т. ( 22,0 б.т.), 1000 нусха.
Ушбу китоб 1992 йилда шу ном билан чоп этилган луғатнинг жузъий ўзгартиришлар киритилган нашри бўлиб, 3000 иборага семантик. грамматик, қисман нутқий ва бошқа изоҳлар берилган. Луғат алифбо тартибида тузилган бўлиб, унга бевосита иборалар киритилган. Изоҳлар таянч вариант остида берилган. Луғат фразеологик ҳодисаларни системага солиб, ўзаро қиёслаб ўрганиш имкониятини беради. Луғат олий ўқув юртларининг филология факультети талабаларига, олий ва ўрта мактаб ўқитувчиларига, шунингдек, нашриёт ходимларига мўлжаллаб тузилган. 7. Э.А.Бегматов, А.Мадвалиев. ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ИМЛО ЛУҒАТИ, кирилл ва лотин алифбосида, 50,0 н.ҳ.т. (28,0 б.т.), 5000 нусха.
Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институти билан ҳамкорликда тайёрланадиган ушбу луғат 90 мингдан ортиқ сўз ва терминларни, сўз шаклларини қамраб олган бўлиб, у 1976 йилда нашр этилган айни номдаги луғат асосида, унинг тузилиш тамойилларига жиддий ўзгартиришлар киритмаган ҳолда тузилган. Ушбу луғат кейинги 30 йил ичида, айниқса Республика мустақиллиги йилларида, ҳозирги ўзбек тили лексикасида рўй берган ўзгаришларни, янгиликларни ўзида акс эттириш билан бирга кўплаб сўз ва сўз шакллари имлосига аниқлик киритади.
8. Х.В.Салимов. РУССКО-УЗБЕКСКИЙ ТОЛКОВЫЙ СЛОВАРЬ ПО ЭКОЛОГИИ. ЭКОЛОГИЯДАН РУСЧА-ЎЗБЕКЧА ИЗОҲЛИ ЛУҒАТ, 2-нашри, рус ва ўзбек тилида, кирилл ва лотин алифбосида, 25,0 н.т. (22,0 б.т.), 2000 нусха.
Ушбу изоҳли луғат ўзида умумий ва амалий экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишга доир атама ва тушунчаларни мужассамлаган. У олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг талабаларига ўқув қўлланма сифатида тавсия этилади. Ундан табиат муҳофазаси соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассислар, кончилик ва металлургия саноати ходимлари, ўқитувчилари, аспирантлар ва биосферада содир бўлаётган ўзгаришларга қизиқадиган барча кишилар фойдаланишлари мумкин. Китобда суратлар, халқаро экология ташкилотлари, халқаро ҳаракатлар, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича халқаро конвенция ва битимлар рўйхатлари илова тарзида келтирилган. 9. М.Н.Аминов, Д.А.Шораҳмедов. НОШИРЛИК АТАМАЛАР РУСЧА-ЎЗБЕКЧА ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ, кирилл алифбосида, 3,5 н.ҳ.т. ( 6,0 б.т.), 1500 нусха.
Мамлакатимизда ноширлик иши аллақачон катта саноатга айланган. Бироқ, “бўзчи белбоққа ёлчимас”, дегандек бу соҳанинг атамашунослик жиҳати шу пайтгача ишланмаган. Шу сабабли ноширлик ишида ҳамон хорижий тиллардан ўтган термин ва атамалар устунлик қилиб турибди. Ачинарлиси, булар ҳозирги кунда янгитдан тузилаётган стандартларга ҳам ўтиб келмоқда. Ушбу луғат нашриёт ва қисман матбаа соҳаси атамаларини илмий асосга қўйишдаги илк уринишдир. II. ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ОММАБОП АДАБИЁТЛАР
10. Жамоа. МАЪНАВИЯТ ЮЛДУЗЛАРИ, 2-китоб, лотин алифбосида, 28,0 н.ҳ.т. (23,0 б.т.), 5000 нусха.
Мазкур нашрнинг биринчи китобида IX асрдан XX аср бошларига бўлган даврда Марказий Осиё маънавий ҳаётида юлдуз бўлиб порлаган машҳур шахслар ҳақида маълумот берилган эди. Бу мавзудаги ушбу 2-китобни бевосита унинг давоми дейиш мумкин. Китобда XX аср бошларидан то ҳозирги кунгача бўлган даврда Ўзбекистонда машҳуру маълум бўлган ижодкорлар ҳақида маълумот берилди. Булар – ёзувчилар, санъаткорлар, олимлардир.
11. Н.Тўхлиев. ЎЗБЕК МОДЕЛИ, кирилл алифбосида, 6,0 н.ҳ.т. (5,0 б.т.), 1000 нусха.
Ушбу китобда Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг зарурати, шарт-шароитлари ва омиллари таҳлил этилган. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов илгари сурган бозор муносабатларига ўтишнинг бешта асосий тамойили, тараққиётнинг ўзбек модели моҳияти ва самарасини ёрқин мисоллар ва рақамларда очиб беришга ҳаракат қилинган. Китобда, шунингдек, жаҳондаги бошқа тараққиёт андозаларига ҳам алоҳида ўрин берилган. Китоб талабалар, илмий ходимлар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
III. БОЛАЛАР АДАБИЁТИ
2010–2015 йилларда болалар ва ўсмирларни маънавий камол топтиришга йўналтирилган ноширлик маҳсулотларини нашр этиш дастури (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 апрелдаги 75-сонли қарори)га кирган ёки шу дастур йўналишига жавоб берадиган адабиётлар.
12. Жамоа. Менинг биринчи энциклопедиям: БАЛИҚЛАР, лотин алифбосида, 6,0 н.ҳ.т. (3,0 б.т.), 5000 нусха. Ҳозир жаҳонда балиқларнинг 24 мингдан ортиқ тури бор. Буларнинг 14 мингдан зиёди денгиз ва океанларда, қолганлари чучук сувли дарёлар ва кўлларда яшайди. Мазкур китобдан сиз балиқлар олами ҳақида кўп қизиқарли маълумотларни билиб оласиз. Энциклопедия болаларбоп содда тилда ёзилган. Кўплаб рангли расмлар билан безатилган.
13. Жамоа. Менинг биринчи энциклопедиям. ЕРДАГИ ҲАЁТ ТАРИХИ, лотин алифбосида, 6,0 н.ҳ.т. (3,0 б.т.), 5000 нусха.
Токи, Ер сув захираси етарли, ҳаёт кечириш учун яроқли ягона сайёра бўлгунга қадар бир неча миллиард йиллар ўтди. Ерда битта оддий организмдан аста-секин турли-туман ўсимлик ва ҳайвонлар, инсоният пайдо бўлди. Хуллас, Ердаги ҳаётнинг узоқ тарихи бор. Ушбу безакли китобдан болалар шу тарих ҳақида ғоят қизиқарли маълумот оладилар. 14. Жамоа. Менинг биринчи энциклопедиям. “НЕГА ШУНДАЙ?” “ЧУНКИ”, “ШУНИНГ УЧУН”, лотин алифбосида, 5,0 н.ҳ.т. (2,0 б.т.), 5000 нусха.
Бола тафаккури ўсгани сари унда турли-туман саволлар туғилаверади: “Нега шундай?”, “Нега бунақа?”. У ўз саволига жавоб топа олмаса ёки катталар унинг саволига аҳамият бермасалар, ундаги қизиқувчанлик сўна бошлайди. Кўпгина ота-оналар, айрим тарбиячилар, хатто ўқитувчилар агар бола ортиқча савол берса, “Кўп маҳмадона бўлма”, “Сен бундай гапларни қаердан ўргандинг”, деб койиб берадилар. Аслида, бундай бўлмаслик керак, боланинг ҳар бир саволига катталар эринмай жавоб беришлари зарур. Бу жиҳатдан ушбу китоб болаларга, қолаверса ота-оналар, тарбиячиларга жуда қўл келади. Китоб чиройли безатилган, болалар тилида ёзилган.
15. Жамоа. ЁШ ФИЗИК. Энциклопедик луғат, лотин алифбосида, 30,0 н.ҳ.т. (22,0 б.т.), 3000 нусха.
Ушбу энциклопедик луғат нашриётимизда илк бор ўтган асрнинг 80-йиллари нашр этилган эди. Қайта ишланган ва тўлдирилган янги нашрда физика фани соҳасидаги жуда кўп масалаларга жавоб берилган. Луғатда физика фани тараққиёти ва ҳозирги замон муаммолари тўғрисида, инсониятнинг фан-техника тараққиётида физика фанининг тутган ўрни тўғрисида маълумотлар келтирилган. Шунингдек, китобда фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган физик олимларнинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ҳам ўз ифодасини топган. Китоб ўрта умумтаълим мактаблари, лицей, коллеж ўқувчилари учун мўлжалланган.
16. Очил Мавлонов. БИОЛОГИЯ АСОСЛАРИ, лотин алифбосида, 30,0 н.ҳ.т. (22,0 б.т.), 3000 нусха.
Ушбу китоб олий ўқув юртларига кирувчилар учун мўлжалланган бўлиб, умумий таълим мактаблари ва академик лицейлар ўқув дастурига киритилган мавзуларни ўз ичига қамраб олган. Китоб ботаника, зоология, Одам ва унинг саломатлиги ҳамда умумий биология қисмларидан иборат. Китобга киритилган барча мавзуларга калит сўзлар, мустақил ўқиш ва ўзини ўзи баҳолаш учун жуда кўп танлов жавобли тестлар илова қилинган. 17 Ҳ.Ҳасанов, О.Бўриев. САЙЁҲ ОЛИМЛАР, лотин алифбосида, 17,5 н.ҳ.т. (17,0 б.т.), 4000 нусха. Таниқли географ олим Ҳамидулла Ҳасанов ўтган асрнинг 80-йиллари “Сайёҳ олимлар” китобини ёзиб, нашр этган эди. Унда марказий осиёлик сайёҳлар ва географ олимларнинг жаҳон фани ва маданияти хазинасига қимматли ҳисса қўшганлиги, уларнинг ҳаёти, ижодий фаолиятлари ва саёҳатлари оммабоп тилда, очерк тарзида баён қилинган. Ушбу асар бугунги кун ўқувчилари учун ҳам жуда қизиқарли. Муаллифнинг шогирди, шарқшунос олим О.Бўриев китобни қайта ишлаб, янги маълумотлар билан тўлдириб нашрга тайёрлади. Китоб мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари учун қўшимча адабиёт сифатида хизмат қилади.
18. С.Раҳмонқулова. КОМПЬЮТЕР ОЛАМИГА САЁҲАТ, лотин алифбосида, 10,0 н.ҳ.т. (9,5 б.т.), 10000 нусха.
Ушбу китобда Сиз компьютер билан танишасиз. Компьютернинг ўзи Сизга нималардан ташкил топгани, қандай ишлаши, нималар қила олиши ҳақида гапириб беради. Компьютер сирларини ўрганиб, мўъжизалар яратиш имконига эга бўласиз. IV. БАДИИЙ АДАБИЁТЛАР
19. А.П.Чехов. ТАНЛАНГАН ҲИКОЯЛАР, ўзбек тилида, 30,0 н.ҳ.т. (24,0 б.т.), 3000 нусха.
Рус ва жаҳон адабиётини А.П.Чехов (1860–1904) ижодисиз тасаввур қилиш қийин. У ҳикоя жанрини бадиий сўз санъатининг энг юқори чўққиларига олиб чиқди. Ўзбек адабиётида реалистик ҳикоя жанрининг майдонга келиши ва Абдулла Қодирий, Чўлпон, Абдулла Қаҳҳор ҳикоянавислик ижодининг шаклланишида Чехов анъаналари муайян даражада омил бўлиб хизмат қилган. Чеховнинг Танланган ҳикоялари 1947 йилда Ўздавнашрда Абдулла Қаҳҳор муҳаррирлигида ўзбек тилида нашр этилган эди. Ундаги ҳикояларнинг таржимасида ўша даврнинг таниқли таржимонлари қатори Абдулла Қаҳҳор ҳам иштирок этган. Бундан 64 йил бурун чиққан ушбу китобни бугунги кун ўқувчиларига тақдим этар эканмиз, ҳикоялар ёзувчимиз қаламидан сайқал топганлиги учун ҳам унга қисман ўзгаришлар қилиб, янги таржималар билан тўлдирдик, холос.
20. Ч.Диккенс. ОЛИВЕР ТВИСТНИНГ САРГУЗАШТЛАРИ, лотин алифбосида, 10,0 н.ҳ.т. ( 8,0 б.т.), 3000 нусха.
Инглиз ёзувчиси Чарльз Диккенснинг дунёга машҳур қилган асарларидан бири бўлган мазкур роман 1984 йилда ўзбек тилида нашр этилган эди. Унда Америка ҳаётидаги долзарб ижтимоий воқеалар қизиқарли услубда баён этилган.
21. Эътибор Охунова. ЮР, ДЕДИЛАР ОҲУЛАР, лотин ёзувида, 3,5 н.ҳ.т. (3,0 б.т.), 500 нусха.
Шоиранинг мазкур тўпламига танланган шеърлари, жажжи ҳикоялари кичкинтойларнинг ўзига хос шўхликларини, эркаликларини, мурғак туйғуларини ифода этади. Боғча тарбиячилари болаларга шеър ёдлатишда ундан фойдаланишлари мумкин. 22. Жамоа. ВАТАН ҲАҚИДАГИ ШЕЪРЛАР, лотин алифбосида, 3,5 н.ҳ.т. (3,0 б.т.), 1000 нусха.
Ватан – бу муқаддас туйғу. Ҳозирги пайтда ёшларимизда Ватан туйғусини камол топтириш, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мажмуа ҳам боғча ва мактаб ёшидаги болаларга мўлжалланган бўлиб, ундан таниқли шоирларимизнинг Ватан мавзуидаги шеърлари ўрин олган.
23. Жамоа. БАЙРАМЛАР ҲАҚИДАГИ ШЕЪРЛАР, 3,5 н.ҳ.т. (3,0 б.т.), 2000 нусха.
Байрамлар вақтни қадрига етишга, уни эъзозлашга ундайди, ҳар бир халқнинг ўзига хос қадриятларини акс эттирадиган “кўзгу” саналади. Айниқса, у ёшлар тарбиясида муҳим ўрин тутади. Ушбу мажмуа ҳам боғча ва мактаб ёшидаги болаларга мўлжалланган бўлиб, ундан таниқли шоирларимизнинг байрамлар мавзуидаги шеърлари ўрин олган. “Ўқувчининг китоб жавони” туркумида
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг лотин имлосида нашр этиладиган бадиий, ижтимоий-сиёсий ва маърифий адабиётларга бўлган чанқоқлигини қондириш мақсадида 2004 йилдан “Ўқувчининг китоб жавони” туркумида ўзбек мутафаккирлари ва адибларининг бадиий юксак, илмий-тарихий аҳамиятга молик асарларини чоп этмоқда. Шу мақсадда нашриёт Ўзбекистон халқ ёзувчилари Саид Аҳмаднинг “Қоракўз мажнун”, Пиримқул Қодировнинг “Она лочин видоси (Гавҳаршодбегим)” китобларини, Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри”, Абдулла Авлонийнинг “Туркий гулистон ёхуд-ахлоқ” асарларини, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг “Соғинч” ва Эркин Аъзамнинг “Эртак билан хайрлашув” қисса ва ҳикояларини китобхонларга тақдим этган эди. 2012 йилда нашриёт мазкур туркумни қуйидаги китоблар билан давом эттиради:
24. Абдулла Қаҳҳор. ҲИКОЯЛАР, 10,0 н.ҳ.т., 3000 нусха. 25. Шукур Холмирзаев. САРА ҲИКОЯЛАР, 10,0 н.ҳ.т., 3000 нусха. 26. Неъмат Аминов. ҲАНГОМАЛАР, 8,0 н.ҳ.т., 3000 нусха.
V. МЕРОС 27. Абу Райҳон Беруний. ҚАДИМГИ ХАЛҚЛАРДАН ҚОЛГАН ЁДГОРЛИКЛАР (“Ал-осор ал-боқия ан ал-қурун ал-ҳолия”), 2-нашри, ўзбек тилида, 38,0 н.т. (24,0 б.т.), 1000 нусха.
Берунийнинг ушбу йирик энциклопедик асарида Ўрта Осиё халқлари, яҳудий, юнон ва бошқа халқларнинг ижтимоий, маданий ва илмий ҳаёти тарихи, урф-одатлари ва бошқа жиҳатлари, шунингдек, Ўрта Осиёнинг араблар томонидан истило қилинишига доир маълумотлар берилган. Унда олимнинг табиий фанларнинг турли соҳаларига оид кашфиётлари ўз ифодасини топган. Асар ХIХ асрнинг 2-ярми – ХХ аср мобайнида немис, инглиз, рус тилларига таржима қилинган. Китобнинг араб тилидан ўзбек тилига таржимаси 1968 йилда Тошкентда Берунийнинг “Танланган асарлари” туркумида (1-жилд) Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти томонидан 3000 нусхада нашр этилган. Бугунги кунда ушбу асарга эҳтиёж ниҳоятда катта. Асар илмий ходимларга, тадқиқотчиларга, умуман маданий ва илмий меросимиз билан қизиқувчиларга муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Ундан кенг китобхонлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
VI. ТИББИЁТ ВА СПОРТГА ОИД АДАБИЁТЛАР
28. Н.К.Аҳмедов. ОДАМ АНАТОМИЯСИ. АТЛАС, рангли, 2 жилдли, 1-жилд, ўзбек тилида, лотин алифбосида, 47,0 н.т. (24,0 б.т.), 5000 нусха.
1-жилд суяклар, мускуллар, ички аъзолар, эркаклар ва аёллар сийдик-таносил аъзоларига бағишланган. Атлас тиббиёт коллежлари ва тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларига мўлжалланган.
29. Н.К.Аҳмедов. ОДАМ АНАТОМИЯСИ. АТЛАС, рангли, 2 жилдли, 2-жилд, ўзбек тилида, лотин алифбосида, 38,0 н.ҳ.т. (15,0 б.т.), 5000 нусха.
2-жилд қон ва лимфа томирлари системаси, нерв системаси ҳамда сезги ва кўриш аъзоларига бағишланган. Атлас тиббиёт коллежлари ва тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларига мўлжалланган. 30. Жамоа. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ, энциклопедия, кирилл алифбосида, 30,0 н.ҳ.т. (16,0 б.т.), 3000 нусха. Ушбу энциклопедия жисмоний тарбия ва спортга оид барча тушунчалар, Ўзбекистонда спортнинг тарихи ва тараққиёти, спорт турлари, Ўзбекистоннинг машҳур спортчилари, спорт усталари ва бошқалар ҳақидаги маълумотларни қамраб олган. 31. Абу Али ибн Сино. ШИФОБАХШ ЎСИМЛИКЛАР ҲАҚИДА, кирилл алифбосида, тузувчи-муаллиф А.С.Мадраҳимов, 6,0 н.ҳ.т. (5,0 б.т.), 3000 нусха.
Инсоният қадим замонлардан бери шифобахш ўсимликлардан фойдаланиб келади. Улуғ мутафаккир Абу Али ибн Сино ўзининг шифокорлик фаолиятида ёввойи ва маданий ҳолда ўсадиган доривор ўтлардан беморларни даволашда самарали фойдаланган. Ушбу китобчада 120 дан зиёд ўсимликнинг шифобахшлик хусусиятлари тўғрисида Ибн Сино томонидан берилган таъриф, шунингдек, бу ўсимликларнинг ботаникасига оид маълумотлар берилади. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
32. И.С.Гильбо. ЎЗИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ? (Одам анатомияси ва физиологияси ҳақида илмий-оммабоп очерк), лотин алифбосида, 5,5 н.ҳ.т. (4,5 б.т.), 4000 нусха.
Бу китобда одам анатомияси ва физиологиясининг асосий масалалари қизиқарли қилиб, оммабоп тилда баён этилган. Шу мавзуга бағишланган кўпчилик оммабоп китоблардан фарқли ўлароқ, бу китобчада одам организмининг тузилиши ва ишлашига оид қонуниятлар эволяция ғоясига асосланган чуқур умумбиологик концепция нуқтаи назаридан изоҳлаб берилади. Муаллиф одам саломатлигини мустаҳкамлаш ва узайтириш йўлларини кўрсатар экан, зарарли одатларга қарши кураш ва жисмоний тарбиянинг аҳамиятига эътибор беради. Яхши адабий тилда ёзилган бу китоб инсон ҳаёт-фаолиятининг талайгина мураккаб кўринишлари тўғрисида сўз юритади. У китобхонга гўё: “Сиз ўз организмингизни билишингиз керак!” деб мурожаат қилаётганидек бўлади. Китоб расмлар билан безатилган, тиббиёт коллежлари ўқувчилари, умуман кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
33. Абу Али ибн Сино. ТИББИЙ ЎГИТЛАР, Тузувчи С.Каримова, 15,0 н.ҳ.т. (12,0 б.т.), 5000 нусха.
Ушбу китобда Абу Али ибн Синонинг бебаҳо “Тиб қонунлари” асаридан олинган инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, узоқ умр кўриш учун зарур бўлган энг муҳим омиллар ҳамда бир қатор касалликларни даволаш усуллари ҳақидаги энг муҳим кўрсатмалари баён қилинган. Китоб шифокорлар, тиббиёт ўқув юртларининг талабалари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. 34. А.Қ.Байжонов ва бошқалар. ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ВА УНИНГ КАСБ ОРҚАЛИ ЮҚИШ ПРОФИЛАКТИКАСИ, лотин алифбосида, 4,5 н.ҳ.т. (3,0 б.т.), 3000 нусха.
Қўлланма ўрта тиббиёт ходимлари ва тиббиёт коллежлари ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, унда ОИВ инфекцияси ва унинг касб орқали юқиш профилактикасига оид мисоллар ёритилган.
35. Н.М.Ходаков. КЕЛИН-КУЁВЛАР КИТОБИ, 2-нашри, кирилл алифбосида, 11,0 н.ҳ.т. (10,0 б.т.), 5000 нусха.
Бу китоб биринчи муҳаббат, оилавий турмуш масалаларига бағишланган бўлиб, севги-муҳаббат, оилавий ҳаёт тўғрисида, эр билан хотиннинг ўзаро муносабати ҳақида баҳс қилади. У турмуш қураётган йигит ва қизларга ҳамда турмуш қурган дастлабки кунларда психология билан физиологияга доир турли муаммоларга дуч келадиган келин-куёвларга мўлжалланган. Китобда психология ва физиология масалаларига катта ўрин берилган. Буларни билиб олиш эр-хотинга меҳр-муҳаббатларининг совимаслигига, жанжал-можароларнинг олдини олишга ёрдам беради. Умуман ушбу китобни янги турмуш қураётган йигит-қизлар албатта ўқишлари керак. Шунинг учун ҳам уни “Келин-куёвлар китоби” деб атадик.
36. Жамоа. ЎСМИРЛАР ОЛАМИ, лотин алифбосида, 3,0 н.ҳ.т. (2,6 б.т.), 3000 нусха.
14 ёшлилар ва ундан катталар учун мўлжалланган ушбу рисола балоғат ёшидаги болалар дуч келадиган қуйидаги мавзуларни қамраб олган: “сиз ва танангиз”, “ҳис-туйғулар”, “сиз ва отангиз”, “сирдошингиз”, “севги нима?”... Рисолада ўғил ва қизларга шу мавзуларда самимий маслаҳатлар берилган. 37. Ш.М.Раҳимов ва б. ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР, ўзбек тилида, лотин алифбосида, 10,0 н.ҳ.т. (8,5 б.т.), 3000 нусха.
Тиббиёт институтларининг талабаларига мўлжалланган дарслик. Ундан ёш шифокорлар ҳам фойдаланишлари мумкин. Китоб ички аъзолар касалликларининг келиб чиқиши, патоморфологик ўзгаришлари ва клиник манзараси, ташхиси, даволаш қоидаларига бағишланган. Даволаш тамойиллари ҳозирги замон тиббиёт фани ютуқларига асосланиб ёзилган. Китобда асосий рецептлар ва даво воситалари ҳам келтирилади.
38. М.М.Асадуллаев, С.Н.Асланова. ПРОПЕДЕВТИКА НЕРВНЫХ БОЛЕЗНЕЙ, рус тилида, кирилл алифбосида, 18,15 н.ҳ.т. (22,5 б.т.), 1000 нусха. Тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик. Китобдан шифокор невропатологлар ҳам амалиётда фойдаланишлари мумкин. Дарсликда умумий неврологиянинг асослари, асаб тизимининг клиник-анатомик тузилиши, текширув усуллари ва турли патологик жараёнлардаги семиотикаси ҳамда топик диагностикаси тўлиқ баён этилган. VII. НАШРИЁТ ХАЗИНАСИДАН
39. Жамоа. ХОТИН-ҚИЗЛАР ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ, лотин алифбосида, 32,2 н.ҳ.т. (30,0 б.т.), 5000 нусха.
Ушбу китоб аёлларга бағишланган. Унда қиз болани дунёга келишидан бошлаб, уни тарбиялаб ўстириш, балоғат ёшига етгунга қадар ички ва ташқи дунёсида юз берадиган ўзгаришлар, қиз болани оила қуришга тайёрлаш, эр-хотинлик муносабатлари, оналик бахти, оиланинг ахлоқий-руҳий муҳити, муҳаббат ва вафо каби масалалар ўрин олган. Унинг ижодкорлари рисоладагидек она бўлишлик учун самимий маслаҳатлар, тавсиялар берадилар. 40. М.Аминов, А.Мадвалиев ва б. ИШ ЮРИТИШ, 4-нашри, ўзбек тилида, кирилл алифбосида, 25,0 н.ҳ.т., 3000 нусха. Ушбу қўлланма 2000–2003 йилларда чоп этилган “Иш юритиш” амалий қўлланмасининг қайта ишланган ва тўлдирилган нашри ҳисобланади. Унда ташкилот ва муассасалар фаолиятида кенг қўлланиладиган ҳужжатлар, уларни тузиш тартиб-қоидалари баён қилиниб, тегишли ҳужжатларнинг намуналари берилган, иш юритиш бўйича қисқача луғат илова қилинган. VIII. ДАРСЛИК ВА ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАЛАРИ Мактаб дарсликлари
41. О.Ҳасанбоева. “ОДОБНОМА”. 1-синф учун, ўзбек тилида, 4.68 н.ҳ.т., 420002 нусха. 42. О.Ҳасанбоева. “ОДОБНОМА”. 1-синф учун, қозоқ тилида, 4,68 н.ҳ.т., 7768 нусха. 43. О.Ҳасанбоева. “ОДОБНОМА”. 1-синф учун, қирғиз тилида, 4,68 н.ҳ.т., 997 нусха. 44. О.Ҳасанбоева. “ОДОБНОМА”. 1-синф учун, тожик тилида, 4,68 н.ҳ.т., 8814 нусха. 45. О.Ҳасанбоева. “ОДОБНОМА”. 1-синф учун, туркман тилида, 4,68 н.ҳ.т., 1082 нусха. 46. О.Ҳасанбоева. “ОДОБНОМА”. 1-синф учун, қорақалпоқ тилида, 4,68 н.ҳ.т., 9411 нусха. 47. Жамоа. “ОДОБНОМА”. 2-синф учун, ўзбек тилида, 5,8 н.ҳ.т., 420000 нусха. 48. Жамоа. “ОДОБНОМА”. 2-синф учун, қозоқ тилида, 5,8 н.ҳ.т., 7760 нусха. 49. Жамоа. “ОДОБНОМА”. 2-синф учун, қирғиз тилида, 5,8 н.ҳ.т., 1000 нусха. 50. Жамоа. “ОДОБНОМА”. 2-синф учун, тожик тилида, 5,8 н.т., 8810 нусха. 51. Жамоа. “ОДОБНОМА”. 2-синф учун, туркман тилида, 5,8 н.ҳ.т., 1080 нусха. 52. Жамоа. “ОДОБНОМА”. 2-синф учун, қорақалпоқ тилида, 5,8 н.т., 9400 нусха. 53. Жамоа. “ОДОБНОМА”. 3-синф учун, ўзбек тилида, 6,0 н.ҳ.т., 420000 нусха. 54. Жамоа. “ОДОБНОМА”. 3-синф учун, қозоқ тилида, 6,0 н.ҳ.т., 7700 нусха. 55. Жамоа. “ОДОБНОМА”. 3-синф учун, қирғиз тилида, 6,0 н.ҳ.т., 1000 нусха. 56. Жамоа. “ОДОБНОМА”. 3-синф учун, тожик тилида, 6,0 н.т., 8800 нусха. 57. Жамоа. “ОДОБНОМА”. 3-синф учун, туркман тилида, 6,0 н.ҳ.т., 1080 нусха. 58. Жамоа. “ОДОБНОМА”. 3-синф учун, қорақалпоқ тилида, 6,0 н.т., 9400 нусха.
Режадаги адабиётлар бўйича буюртмаларни қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз: 100129, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриётига. Тел: 244-34-38, 244-07-47. Факс: (371) 244-24-91 Е-mail: uzme@ensiklopediya.uz Нашриёт сайти: www.ensiklopediya.uz
Буюртмаларингизни кутиб қоламиз. |
| Реклама |
Kontekst kodi |

2011 yil, " O'zbekiston milliy ensiklopediyasi" Davlat ilmiy nashriyotining tadbirlar rejasi

Hurmatli mehmon sizga O'zME nashrlaridan biri maqul kelgan bo'lsa siz saytimizdan harid qilish formasini to'ldirishingiz mumkin! va biz sizga tez orada javob beramiz!
| Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
|---|---|---|---|---|---|---|


Ukraina delegatsiyasi O‘zbekistonda
Mamlakatimizga tashrif buyurgan Ukraina tashqi ishlar vaziri Konstantin
Grishchenko 6-fevral kuni O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati
Raisi Ilgizar Sobirov bilan uchrashdi.
Oqsaroyda qabul
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimov 6-fevral kuni
Oqsaroyda Ukraina tashqi ishlar vaziri Konstantin Grishchenkoni qabul
qildi.
«New Straits Times» gazetasi tarixiy va zamonaviy O’zbekiston haqida
Malayziyada ingliz tilida chop etiladigan
«New Straits Times» gazetasi sahifasida O’zbekistonning sayyohlik
salohiyati haqida hikoya qiluvchi “O’zbekiston mahobati” («Splendours of
Uzbekistan») ...
«New Straits Times» gazetasi tarixiy va zamonaviy O’zbekiston haqida
Malayziyada ingliz tilida chop etiladigan
«New Straits Times» gazetasi sahifasida O’zbekistonning sayyohlik
salohiyati haqida hikoya qiluvchi “O’zbekiston mahobati” («Splendours of
Uzbekistan») ...
Fudan universitetida O’zbekiston taqdimoti
Yaqinda Shanxay ekspertlar hamjamiyati orasida
katta e'tiborga sazovor bo’lgan Fudan universitetida O’zbekiston
taqdimoti bo’lib o’tdi.
Yangiliklar «Жахон» axborot agentligi tomonidan taqdim etilgan